Бу қандай бедодлик!

Яқин тарих сабоқлари

botir norboyЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ОДИЛ ЁҚУБОВГА

(1991 йили ёзилган хат)

Ҳурматли Одил ака!

Ҳозирги кунда 37 йилларда ўлдирилганлар, 46-50 йилларда қамалганлар ҳақида кўз ёши тўкиб мақолалар ёзиш урф бўлиб қолди. Албатта, бу ҳам савоб иш. Бу ишни ҳам қилиш лозим. Аммо бу ишни ўша пайтда, Қодирийлар, Чўлпону Усмонлар қамалган пайтда қилинса… балки улар тирик қолиши мумкин эди…

Айтайлик, ҳозир худди шу 37- йил ёки 1946 – 50- йиллар қурбонларига ўхшаб қамалганлар йўқми?

Мен улардан учтасини биламан. Бири – Ўзбекистон халқ депутати Шовриқ Рўзимуродов. У Бирлик халқ ҳаракатининг Яккабоғдаги сардори. Виждонли, имонли, чўрткесар ва ҳақиқатпараст йигит. Ўшдан олиб келинган ҳужжатли кинони биргаликда кўрганимизда ёш боладай бўзлаганини кўрганман. Эртасига сессияда чиқиб депутатларга “Ўш фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўринглар”, деб таклиф қилганию, депутатларнинг мум тишлаб ўтиргани ҳам ёдимда. read more