Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар

mamadali_mahmudovБотир Норбой
Филология фанлари доктори

Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган адибнинг ўзи бу озодлик юзага чиққан пайти озодликдан маҳрум қолди.

Унинг номи ҳам, асарлари ҳам тақиқланган Ўзбекистонда бугунги ёш авлод Мамадали Маҳмудов деган адиб борлигидан бехабар бўлса керак. Шунинг учун ҳам унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлашни жоиз, деб билдик.

Мамадали мактабни битириб, Россияда ҳарбий хизматни ўтагач, Воронеждаги техника-ҳунар коллежига ўқишга киради. Сўнг Чирчиқ шаҳридаги заводлардан бирида ишлайди. Бу пайтда Чирчиқда рус тилли аҳоли кўпчиликни ташкил киларди. Армияда, ўқиш ва иш жойида демократ русларга ҳам, миллатчи русларга ҳам дуч келган. Миллатчи руслар билан баҳслар, гоҳида муштлашувлар бўлиб ўтганини менга Мамадалининг ўзи ҳикоя қилиб берган эди. Мамадали Маҳмудов қалбида шовинизмга нафрат, ўзи мансуб бўлган халққа муҳаббат пайдо бўлишида шу даврдаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Адиб ҳаёти ва ижоди шу жараёнда шакллана борди. Миллат ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиш, замондошлари онгида мустамлакачиликка нафрат, озодликка муҳаббат уйғотиш унинг асосий ишига айланди… read more

Дадахон Ҳасан – ягона сиёсий қўшиқчи

dadaxon-hasan1Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

1985-86 йиллардан бошлаб Ўзбекистонни ўша пайтда бошқараётган мафкурачиларнинг адабий-маърифий сиёсатига, бадиий асарларни атеистларча цензура қилишларига, истеъдодли адибларни компартиявий руҳда танқид қилинишига, айрим маънавиятсиз қаламкашларнинг ношаръий қилмишларига қарши уюшиб маънавий кураш бошладик: норозилигимизни йиғинларда, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг қурултойларида кескин шаклда билдирдик, жамоа бўлиб мурожаатномалар ёздик…

Республиканинг ўша пайтдаги мафкурачилари ҳам ёш бадиий зиёлиларга қарши яширин жанг эълон қилишди: чиқаётган китобларимизни тўхтатиб қўйиш, ишдан бўшатиш билан биздан ўч олишга ҳаракат қилишар, орқамиздан Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) ходимлари тинимсиз таъқиб этарди. Кўп ўтмай, ёзувчилар уюшмаси қошида ”Оролни асраш қўмитаси” тузилиб, экология, болалар ўлими, пахта монокультураси бўйича митингнамо мажлислар бўлиб ўта бошлади, бадиий зиёлилар, олимлардан аксарияти бу хил мажлисларда қатнашиб, кескин чиқишлар қилишди. read more

Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?

botir norboy(иккинчи мақола)

“Кимки миллатчиликка чақирса, биздан эмас. Кимки миллатчилик устида урушса, биздан эмас. Кимки, миллатчилик устида ўлса биздан эмас”.
(Имом Абу Довуд Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис)

Собиқ СССР ва мустақиллик йилларида Марказий Осиёда бўлиб ўтган фожиаларнинг баъзи сабаблари ва уларнинг айрим ечимлари

Тарихий сабаблар…

Буюк туркий-ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпон 20 йиллардаёқ, тарихни “кўзимнинг нурини аямай ўқидим”, деб ёзган ва тарихимизда қонли даврлар кўп бўлганини таъкидлаган. Ҳақиқатан ҳам, узоқдаги ташқи душманларни қўйиб турайлик, бир-бирига қўшни бўлиб турган туркий ва эроний халқларнинг ҳукмдорлари, ҳатто Хива, Қўқон хонликлари, Бухоро амирлиги ўртасида ҳам катта кичик уришлар бўлиб турган… Асосан туркийлар бошқарган бу уч хонлик бир-бири билан келишаолган эмас. Шу туфайли ҳам Чор Россияси уларни бирма бир ҳалокатга учратиб босиб олган. Бир-бири билан келишаолмаган миллат чет душманларга қул бўлиши осон. read more

Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?

uzbek(биринчи мақола)


(А. Маҳмудовнинг қатор фильмларини кўриб, “Ўтмиш ва келажак орасида” киносценарийсини ўқигандан кейинги ўйлар)

Қондошлик ва қардошлик…

Кейинги 20-25 йил ичида Маказий Осиё минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан тортиб, мухолифат ва ҳукумат орасидагина эмас мухолифатчиларнинг орасидаги ўзаро низоларни кўриб, ва ниҳоят Абдулазиз Маҳмуднинг қатор киноларини, хусусан, «Ўтмиш ва келажак оралиғида» ҳужжатли фильмнинг адабий нусхасини ўқиб, тушуниб етгач, менда: ОДАМЗОД (шу жумладан, Турон туркийлари) ҲАЛИ БЕРИ ОДАМ БЎЛМАС ЭКАН, деган хулоса пайдо бўлди. Чунки аксарият халқлар, айниқса, Марказий Осиё туркийлари қондошлик қонунларинигина чала ярим тушуниб етишган, қардошлик ва инсонийлик қонунларини умуман билмайдилар, тушунмайдилар, ҳали бери англаб етмайдилар. read more

“Ажаб,бизнинг Туркистон,доим ер билан яксон…”

botir norboy(Биринчи мақола)

Халқимиз аҳолисининг аксарияти демократик жамиятда яшаб кўрмаган бўлсада,Инсон бўлганлигимиз учун,Инсонийликни улуғлаган,халқпарвар жамиятни орзу қилган ойдинларимиз,шоир ва ёзувчиларимиз тарихда ҳам оз бўлмаган. Халқнинг орзу умидларини куйлашга масъул бўлган адабиёт,хусусан,шеъриятда озми кўпми демократик қадриятларни куйлаш,уларни тарғиб этиш тамойили бор…

Демократик тамойилларга интилиш,Инсоний қадриятларни куйлаш қадим даврлардан,хусусан,Аҳмад Яссавий,Лутфий,Отойи ва Навоийлардан бошланган бўлса-да,унинг  Туркистонда нисбатан кенг қулоч ёйиши ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига тўғри келади. Чунки,бу даврга келиб,Туркистон ҳудудлари Россия томонидан босиб олинган,зулм ва истибдод кучайган ва айни замонда,Ғарбга хос цивилизация (телеграф,радио,газета) Туркистонга ҳам кириб кела бошлаган эди… read more

Қалб амрига бўйсунган шоир

(Абдулҳамид Чўлпон ва унинг издошлари)

Иккинчи мcholponақола

Биз “Туркистон тонги”да босилган биринчи мақоламиз (“Шеърият бонг урганда…”)да ХХ асрнинг бошларидаги жараёнлар, хусусан, Аваз ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний каби шоирлар ижодида ҳаёт ҳақиқати қай даражада акс этгани тўғрисида қалам сурган эдик. 20 йиллардан кейин ҳаёт таомиллари ҳам, кишилар руҳияти ва бинобарин ижодкорлар ижодида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Бошқа партияларга йўл бермай бир партиялик тизимни ўрната бошлаган В. Лениннинг ўзи ва собиқ сафдошлари, келажакда социализм қуришга халақит бериши мумкин бўлган Колчак ва Деникинлар бошқарган армияларнигина эмас, зиёлиларга ҳам турли ҳужумлар уюштиришди. Масалан, Шўро ҳукумати қурилгандан кейинги сиёсий мажлислардан бирида жазо отрядини бошида турган Ф. Дзержинский ҳайъатда ўтирган В. Ленинга бир рўйхат топширади. Бу рўйхатда жуда кўплаб рус зиёлиларнинг исм-фамилиялари ёзилган эди. Ленин ўзи таниган ва афтидан бўлғиси душманлар деб билган юзлаб одамларнинг фамилиялари қошига + (хоч ) белгисини қўйиб чиқади. read more