Ботир Норбой
Филология фанлари доктори
Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган адибнинг ўзи бу озодлик юзага чиққан пайти озодликдан маҳрум қолди.
Унинг номи ҳам, асарлари ҳам тақиқланган Ўзбекистонда бугунги ёш авлод Мамадали Маҳмудов деган адиб борлигидан бехабар бўлса керак. Шунинг учун ҳам унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлашни жоиз, деб билдик.
Мамадали мактабни битириб, Россияда ҳарбий хизматни ўтагач, Воронеждаги техника-ҳунар коллежига ўқишга киради. Сўнг Чирчиқ шаҳридаги заводлардан бирида ишлайди. Бу пайтда Чирчиқда рус тилли аҳоли кўпчиликни ташкил киларди. Армияда, ўқиш ва иш жойида демократ русларга ҳам, миллатчи русларга ҳам дуч келган. Миллатчи руслар билан баҳслар, гоҳида муштлашувлар бўлиб ўтганини менга Мамадалининг ўзи ҳикоя қилиб берган эди. Мамадали Маҳмудов қалбида шовинизмга нафрат, ўзи мансуб бўлган халққа муҳаббат пайдо бўлишида шу даврдаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Адиб ҳаёти ва ижоди шу жараёнда шакллана борди. Миллат ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиш, замондошлари онгида мустамлакачиликка нафрат, озодликка муҳаббат уйғотиш унинг асосий ишига айланди… read more