Қалб амрига бўйсунган шоир

(Абдулҳамид Чўлпон ва унинг издошлари)

Иккинчи мcholponақола

Биз “Туркистон тонги”да босилган биринчи мақоламиз (“Шеърият бонг урганда…”)да ХХ асрнинг бошларидаги жараёнлар, хусусан, Аваз ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний каби шоирлар ижодида ҳаёт ҳақиқати қай даражада акс этгани тўғрисида қалам сурган эдик. 20 йиллардан кейин ҳаёт таомиллари ҳам, кишилар руҳияти ва бинобарин ижодкорлар ижодида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Бошқа партияларга йўл бермай бир партиялик тизимни ўрната бошлаган В. Лениннинг ўзи ва собиқ сафдошлари, келажакда социализм қуришга халақит бериши мумкин бўлган Колчак ва Деникинлар бошқарган армияларнигина эмас, зиёлиларга ҳам турли ҳужумлар уюштиришди. Масалан, Шўро ҳукумати қурилгандан кейинги сиёсий мажлислардан бирида жазо отрядини бошида турган Ф. Дзержинский ҳайъатда ўтирган В. Ленинга бир рўйхат топширади. Бу рўйхатда жуда кўплаб рус зиёлиларнинг исм-фамилиялари ёзилган эди. Ленин ўзи таниган ва афтидан бўлғиси душманлар деб билган юзлаб одамларнинг фамилиялари қошига + (хоч ) белгисини қўйиб чиқади. ЧК бошлиғи эса шу куни + белгиси қўйилганларнинг ҳаммасини (Ленин уларни ўлимга ҳукм қилганига ишониб) оттириб юборади. Бу хил қатоғонларнинг энг катталари бизнинг Туркистонда бўлди. Маълумки, Боймирза Ҳайит айтганидек “Большевик 1917 йил ноябрида Тошкент шаҳрида Совет ҳокимияти режимини эълон этганидан сўнг, Туркистон миллий зиёлилари ва Русияга қарши бўлган барча иш одамлари Қўқон шаҳрида тўпландилар. 1917 йил декабрида Туркистон миллий мухторият ҳукуматини қурдилар. Бу мухторият Туркистоннинг туркистонликлар томонидан идора қилинишига асосланган эди… Аммо большевиклар бунга йўл қўймадилар. Ўзлари Маркази Осиё халқларига. “Истаган пайтда ажралиб чиқишларингиз мумкин”, деб айта туриб,Туркистон мухториятини арман дашноқлари ва ўрис аскарлари қўли билан яксон қилишди.”

Ш. Шамаъдиевнинг “”Фарғона водийсида фуқаролар уруши тарихига оид очерклар” китобида ҳам айтилганидек (Т., 1961. 54—60 б.) уч кун давомида Қўқон ўт ичида қолди… Биргина Қўқоннинг ўзида 10000 дан ортиқ одам ўлдирилди. Қирғин шу билан тугагани йўқ. 1918 йилнинг биринчи ярмида Марғилонда 4500 одам ўлдирилди. Шу жараёнда 180 қишлоққа ўт қўйилди. Минглаб оилалар хонавайрон бўлиб, бошпанасиз қолдилар… Туркистоя ҳудудида ўнлаб шаҳарлар, юзлаб қишлоқлар вайрон этилди. Уйлари куйдирилган, яқин қариндош-уруғлари қириб ташланган одамлариинг қайғуси на факат заминга, балки осмонга ҳам сиғмасди. Шу хил воқеалардан кеийн ватанпарвар ва фидоий йигитлар ё Туркистон ҳудудини тарк этган ёки қувғунга учраган эди. Қизил империя эса ҳокимлигинипг дастлабки йилларидаёқ ҳаётда бўлиб ўтган бу ошкора қирғинларни халқ кўзидан яширишга интилди. Худди ўтган асрнинг 70-80 йилларида Афғонистонда ўз юрти учун курашган мужоҳидларни шўро матбуотида «душман» деб аташганидай, ўз юртини қизил империядан ҳимоя қилган, халқ озодлиги учун курашганларни «босмачи» деб аташди ва уларни ялпи қирғин қилишди. Коллективлаштириш, колхозлаштириш даврида ҳам шундай фожиалар кўп бўлди. Бой ҳамда ўрта ҳол фуқаролардан минглаб кишилар қулоқ қилинди. Қулоқ қилинганлардан аксарияти муҳтожлик ва оғир шароитларда ҳалок бўлишди. Оғизда Туркистонга мустақиллик берамиз, деган ленинчилар амалда ўзига қарши барча кучларни ҳоким синф вақиллари атаб уларга шафқатсиз кураш очдилар. Шўролар босмачи деб отқўйган миллий озодлик ҳаракати енгилгандан кейин зиёлилар ўзаро турли яширин уюшмалар, гуруҳлар ташқил этиб, қулликдан чиқиш, халқни озод ва дориломон ҳаётга эриштириш ҳақида бош қотира бошладилар. ХХ аср бошларидаёқ шаклланган, халқни маърифат орқали озодликка эриштириш ғояси билан қуроланган жадидлар ҳаракати ҳам ўз йўлида ривожлана борди. Адабиётда ғоявий-бадиий уйғунликка эришиш, адабиёт орқали ҳаётни тадқиқ этиш, кишиларни оаодлик курашига ундайдиган «Чиғатой гурунги»га ўхшаш уюшмалар фаол иш олиб борди. Чўлпон, ўзи ҳам аъзо бўлган бу хил уюшмалардан бири ҳақида гапириб:

Ўн олти мартаба тўпландик бизлар,
тутқун оталарнинг эркин авлоди..
Пўлатдек пишиқлик ,матонат берди,
темир кишанлариииг даҳшатли ёди …
Бизнипг асабимиз неча минг йиллар,
кишанлар остида шу қадар пишди,
ки ,шунча оғирлик остида асло,
шошмадик, душманлар қайрон қолишди, —

дейдики, бу мисралар қизил ямперия босқинидан кейин ҳам уларга қарши фаолият олиб борган гуруҳлар мавжуд бўлганлигидан гувоҳлик беради. Худди шу хил воқеълик виждонли ва имонли шоирлар ижодига таъсир қилмай қолмасди. Чўлпоннинг қатор шеърларида халқнинг октябрь тўнтаришидан кейин ҳам қул бўлиб қолганлиги англашилади. Чўлпон шеъриятининг лирик қаҳрамони кечаю кундуз юрт озодлигини ўйлайдиган, бу йўлда тинмайдиган фаол инсон сифатида намоён бўлади. У «Юпанмоқ истаги»да ўзини қандай юпатишни ҳам билмаган, юрагида олов ёнган киши сифатида намоён бўлса, «Қўзғалиш»да қулликка кўниколмайдиган, эл фарзандларининг ҳақоратланишига чидалмайдиган киши сифатида кўринади. У «ўша»ларга нафрат билдириб, «кўзларингни заҳарлатиб ўйнатма, кишанларинг занг босган» деб умид билан сўзлайди: «Эй, сен мени қул ўрнида ишлатувчи афанди, титра, қўрқким боғлиқ қулинг бош кўтарди, куч энди», деб мардона оҳангда гапиради. Бу оҳанг, бу руҳ киши дилида ғурур ва ишонч уйғотади, кўнглидаги истиқлол туйғусини йўргаклайди. «Халқ» худди шу хил истакнинг ҳосиласи ўлароқ майдонга чиққан шеърдир. Бу шеърда элнинг озодликка эришиш программаси, таъбир жоиз бўлса шеърий дастури чизиб берилади. Қарангки, шеърнинг дастлабки олти мисрасида халқнинг қудратига шеърий характеристика берилади. Ҳаммага машҳур бу мисраларда халқнинг кучи ҳақида гап кетган-да, унинг қудрати, денгизлардан ҳам зўр, у исён, деб таърифланади. Кейинги олти мисрада эса халқнинг истаги-орзуси тўғрисида гапирилиб, «Халқ истаги, озод бўлсин бу ўлка, кетсин унинг бошидаги қўланка», дейилади. Таъбир жоиз бўлса, «Халк» ўзбекка озодлик йўлини кўрсатиб бергувчи ўзига хос содда шеърий дастурдир. Бу шундай дастурки, ўқувчига ҳам ақл. ҳам руҳ беради, унинг ҳиссиётини тарбиялайди, озодликка чиқиш йўлини кўрсатади. Шуниси билан ҳам бу асар замонавий руҳ касб этади.
Чўлпон, Боту, Фитрат, ва ёш Ойбекнинг дастлабки ижодида шу хил фожиалар тасвирини кўрамиз. Йигирманчи йиллар муҳитининг фожиали кўринишлари Чўлпоннинг юқориа мисралар келтирилган «Бузилган ўлкага» шеърида ҳаққоний ифодаланган.

От минганда кушлар каби учғувчи,
эркин-эркин ҳаволарни қучгувчи,
от чопганда учар қушни тутувчи,
учар қушдай ёш йигитлар қаерда?
тоғ эгаси — сор бургутлар қаерда? —
(1921 йил).

Эътибор беринг: шеърда шундай муҳит тасвирланганки, унда сувлар ҳам кўз ёшлар каби оқади. Кўм-кўк ўтлоқлар, майсазорлар устида пода ҳам, йилқи ҳам йўқ, аммо ўтлар босилган, янчилган. Қўй маъраши ўрнига йиғи овози эшитилади. «Туморчалар, ҳамойиллар тақинган, далаларда лола барги ёпинган», «гўзал қизлар, ёш келинлар” йўқ! «Қуш каби учқувчи», «учар қушни тутгувчи» йигитлар ҳам кўринмайди… Шу хил ифодалар орқали фожиаларни бермоқчи бўлади. Ижоди Чўлпоннинг кучли таъсирида бошланган ёш Ойбекнинг «Чолғу товуши», «Фарғона оқшоми», «Айрилиқ ва дарвиш» сарлавҳали шеърларида ҳам муҳит тасвири бор. Биринчи шеърда 20-йиллар муҳити қоп-қоронғи ўрмонзорга ўхшатилади: “ўрмонзорнинг оғочлари унсиздек, маъюс бўлиб қайғуланиб турарди», дейди шоир. Бу шундай муҳитки, ундан «хуш товушли қушчалар» (яъни яхши ниятли зотлар) кетиб қолишган.

Ойбекнинг «Фарғона оқшоми» шеърида ҳам, худди «Бузилган ўлкага» (Чўлпон) шеъридаги каби муҳитнинг аҳволи хароб ва афтодалиги акс эттарилади. Шоир чизган манзарада тоғлар унсиз, кенг боғлар бўм-бўш, харобалар, вайроналар кўзга ташланади. Бу ҳолни кўрган лирик қаҳрамон ғамгин: у «ичдан сирли йиғлайди. Юқорида саналган учинчи шеърдаги муҳит тасвири янада фожиали. Кўкламнинг гуллари… тез сўлмиш, нашъали боғчалар хазонга тўлмиш. Чўлпон ва Ойбек шеърларидаги тасвирлар моҳият-эътибори билан 20-йиллардаги Туркистон ҳаётини тўғри ифодалайди.
Чўлпон, Боту ва ёш Ойбек ижодида Шарқ қизи образи кўп учрайди. Чўлпон бу тимсолларни ўзбек халқи, Ватан,Туркистон маъносида ишлатади. Чўлпоннинг айрим қаҳрамонлари буни очиқ эътироф этиб: «Мен Шарқнинг қизиман, Шарқнинт ўзидек, бутун таним, жоним хаёл уяси» дейди. Бу билан шоир қизнинг Шарқ тимсоли сифатида берилаётганини аён этиш билан бирга Шарқдаги ўзига хосликка, халқимиз амалий ҳаракат билан эмас, кўпроқ орзу, хаёл билан яшаб келганига ҳам ишора қилади.

Умуман Чўлпон ижодида, қисман Боту, ёш Ойбек шеърларида ҳам Шарқ ва Ғарб тимсоллари кўп ишлатилади. Йигирманчи йилда ёзилган «Қизил Байналминал» шеъридаёқ шоир: «Шарқ эллари асир каби яшарлар» деб уни Ғарбга, империячиларга қарши қўяди. Шарқ ва Ғарбга (бинобарин рус империясига) солиштириб, мустабидлар базми-жамшидлар қуриб яшаётганини, тўқликка шўхлик қилиб «ресторанлар боғчаларда бузуқлик»ни авж олдиришаётганини айтади, сўнг эса очиқдан-очиқ Шарқнинг (Туркистоннинг) озодлиги ҳақидаги фикрларга ўтади:

Шарқ элига қутилишга йўл йўқми?
Унга ҳеч ким шафқат қўлин солмасми?
Ғарблиларда инсоф виждон ҳеч йўқми?
Бирор қувват бу зулмни олмасми?

Бу мисраларни умуман Ғарб, умуман Шарқ деб эмас, аниқ қизил империя ва Туркистон маъносида тушунмоқ лозим.
Ботунинг «Кураш» номли шеърида ҳам Шарқ бутун қитъа тарзида эмас, Ўзбекистон маъносида ишлатиладн. Гарчи қатор тадқақогчилар, Ботуни ғирт коммунист, ўзбекнинг эмас, синфнинг дардини куйловчига чиқариб қўйган бўлсалар-да, аслида Ботунинг илк ижодида миллий руҳ ҳам жўш уриб турибди. Хусусан, «Кураш»да «Ваҳшат тиғи кўп йил» кўксин яро этган юртимиз ҳақида гап кетганда шоир: «Шарқда аланга кўкларни тутди», дейди. Бу аланга: «Энг сўнгги курашчига тур, ерли демасми?» деб маҳаллий халқ манфаатларидан келиб чиқиб фикр юритади. Бу ерда Шарқ тимсоли Чўлпон куйлаган маънога яқин.

Чўлпон, Боту, Ойбск шеърларида маълум яқинликлар бўлса-да уларнинг ижод йўллари, таржимаи ҳоллари каби ранг-баранг.Ботунинг таржимаи ҳоли, турмуш тарзи, тор маънодаги ўсган муҳити Чўлпондан ўзгача эди. Қарол — тўқувчи оиласида камолга етиб шўро мактаби, саккиз ойлик муаллимлик курсини битирган, комсомол фаоли бўлиб, турли комиссияларда ишлаган Боту рус қизига уйланади. 1927 йилда эса. аввал Масковдаги рабфакда, сўнг Маскав давлат дорилфунунининг иктисод факультетида ўқийди. Шўро тарғиботи ва марксча-ленинча «илм»ларни обдан ўрганади. Унинг таржимаи ҳолидаги бу белгилар озми-кўпми шеъриятига ҳам таъсир қила бошлайди. Ботунинг шўро тарғиботи таъсирида миллий озодлик курашчиларини йиглоқи — пессомистлар, деб айта бошлайди. Аста-сскинлик билан большовойлар сафига ўтиб олади, кейинчалик Ботунииг лирик ҳаҳрамони Ватан учун чўлпонона фидо бўлиш шарт эмас, деган кайфиятда, аммо нима қилпш кераклигини ўзи ҳам билмаган бир киши сифатида намаён бўлади. Айни замонда истиқлол йўли учун курашувчи куч йўқ, деган хулосага ҳам келади:

Уч-уч деманг учолмаймпп,
Кўкда эркни қучолмпйман.
Душман кучин сиқолмайман,
Якка ўзим кир тузимпи йиқолмайман,—

деб очиқ эътироф этади. Шундай қилиб Чўлпоннинг 20-йиллардаёқ бутунлай қалб амрига бўйсунган киши сифатида намоён бўлади. Боту эса, кўпроқ ақл амрига бўйсунади ва ўзлари “кир тузим” деб атаган жамиятга хизмат қила бошлашади. Аммо Боту ва Ойбекнинг «улғайган» қаҳрамонлари ҳеч нимани ўйламайдиган роботлар эмас. Улар ҳам ўзларича йўл излашади, она юртни ўзгача муҳаббат билан севишади, унинг равнақи ҳақида бош қотиришади.

Ойбек ҳам шўро томонига осонлик билан ўтган эмас, маълум икқиланишлар билан бу йўлга яқинлашган. У 20-йил:лар бошида миллат фшдойларинииг ишлари, орзу-ўйлари, билан оз бўлса-да таниш эди, уларга хайрихоҳлик билан қарарди. Жумладан, «Айрилиқ ва дарвиш» шеъри ҳар қандай қаршиликларга қарамасдан, муҳитга бўйсунмагаи 20-йилларнинг Чўлпонга ўхшаган: гуллари сўлган, боғчалари хазонга юз тутган, қуёши сўнган муҳитда яшаётган дарвишлар ҳақида:

Дарвешнинг кўзлари қонли ёш сочар,
Руҳи ҳеч кулмайдир… доим нолакор.

Бу мисралар айнан Чўлпонга нисбатан айтилгандай туюлади. Зеро ўша пайтлари ҳақиқатан ҳам Чўлпон каҳрамони кўзидан қонли ёшлар оқаётган, асосан олган-да, нолакор оҳангларда куйлаётган эди. Ойбекнинг Чўлпон типидаги миллий шоирларга муҳаббати, самимияти «Булоқ» шеърида ҳам сезилади. Бу асарда Булоқнинг сифатлари, унинг тошқинлиги, шошқинлиги, тошлар билан кураша олиши айтилиб: «Тўлқинли сенда исён, тортурсан телба ҳар ён» дейилади. Бу ерда «телба» ижобий маънода, дарвешлик, бўйсунмаслик маъносида ишлатилади- Шоирнинг Булоққа муҳаббати — зўрлиги охирги сатрларда кўпрок, аён бўлади:

Шеърингга тўёлмадим,
Кўксингда яшолмадим.
Сен тошиб йўлга тушдинг,
Мен ғариб боролмадим.

Шоир гарчи очиқ айтмаган бўлса-да, Булоқ аниқ бир кишига (балки Чўлпонга) бағишланганлиги сезилиб турибди. Ойбек қаҳрамони ўзини ғариб, ожиз сезяпти, сенинг йўлинг тўғри, эдию, «изингдан боролмадим», доб нола чекяпти. Бинобарин, Ойбек дастлабки шеърлари билан миллийлик томонда турди, халқ озодлиги ғоясини қўллаб-қувватлади. Аммо миллий озодлик курашчилари ҳаётда енгилишга юз тутдилар, бунинг устига Ойбек Шўро университетининг имжтимоий фанлар факультетида таълим олди. Бу жараёнда Ойбек охир-оқибат тиллар на миллатлар бирлашиб кетишини «илмий» асослаб берган марксча-ленинча асарларни ўрганди. Ҳаёт оқими, тарғибот ва ташвиқот, шўро ҳукуматининг гоҳ бевосита, гоҳ билвосита таъсири остида миллий йўлдан синфий йўлга ўтди. Чўлпон эса шоирона қалб эгаси: ўзига кимдир дўст, кимдир душман бўлишини ҳам ҳисобга олмасдан, кўнглидан кечган ҳар бир туйғуни, у ҳукуматга ёқади, ёқмайди, деб ўйламасдан, курашчанлигини намойиш этди… Одамзодни авторитар тизимда, жоҳил ва бадбин одамлар раҳбарлигида яшашга мажбур қилишмаса, унга эркинлик берилса, жамият ҳам, инсон ҳам тез ривожланарди. Афсуски, қадим туронда кўпчилик ҳолларда ҳокимият шу хил жоҳиллар қўлида қолиб, улар ўзларининг авторитар тизимларини ўрнатиб халқнинг бемалол кун кўришига, озод ва эркин яшаб, мамлакатнинг ривожланишига йўл беришмаган. Деярли барча асрларда шундай бўлган. Чўлпон ўзига хос алам билан, тарих китобларида «бош кесар хонларнинг таърифи» кўплигини айтгани бежиз эмас. Туркийлар тарихида бош кесмаган, халқни у ёки бу даражада қийнамаган хону беклар кам бўлган. Афсуски, Шўро тузими 1937 йилларга келиб бош кесишда ҳамма хону беклардан ўтиб кетди. Бу эса кейинги мавзуга алоқадор.

Ботир НОРБОЙ.
Филология фанлари доктори.