Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар

mamadali_mahmudovБотир Норбой
Филология фанлари доктори

Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган адибнинг ўзи бу озодлик юзага чиққан пайти озодликдан маҳрум қолди.

Унинг номи ҳам, асарлари ҳам тақиқланган Ўзбекистонда бугунги ёш авлод Мамадали Маҳмудов деган адиб борлигидан бехабар бўлса керак. Шунинг учун ҳам унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлашни жоиз, деб билдик.

Мамадали мактабни битириб, Россияда ҳарбий хизматни ўтагач, Воронеждаги техника-ҳунар коллежига ўқишга киради. Сўнг Чирчиқ шаҳридаги заводлардан бирида ишлайди. Бу пайтда Чирчиқда рус тилли аҳоли кўпчиликни ташкил киларди. Армияда, ўқиш ва иш жойида демократ русларга ҳам, миллатчи русларга ҳам дуч келган. Миллатчи руслар билан баҳслар, гоҳида муштлашувлар бўлиб ўтганини менга Мамадалининг ўзи ҳикоя қилиб берган эди. Мамадали Маҳмудов қалбида шовинизмга нафрат, ўзи мансуб бўлган халққа муҳаббат пайдо бўлишида шу даврдаги воқеалар ҳам сабаб бўлган. Адиб ҳаёти ва ижоди шу жараёнда шакллана борди. Миллат ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиш, замондошлари онгида мустамлакачиликка нафрат, озодликка муҳаббат уйғотиш унинг асосий ишига айланди… read more

Сатрларим умрим парчалари…

stixiБотир Норбой

СОНЕТ

Ҳадя қилдим, сенга қалбимни,
Бахш айладим кўз нуримни ҳам,
Бахтли эдим очгач бағримни,
Мужгонларинг ўқига эркам.

Тақдир мени айлади маҳрум,
Кўзларингга тўйиб боқишдан,
Гар изласам, самодан бахтим,
Ой ҳам тўхтар эди балқишдан.

Умид билан яшадим мудом,
Ҳижронингда эгилмади бош,
Аммо сендан мактуб олган дам,
Кўзларимдан оқиб тушди ёш.

Юборгандинг бу хатинг билан,
Сенга берган юрагимни ҳам.
1966. read more

Ноёб режиссёр, оператор ва ижодкор

МУХОЛИФАТ ФИДОИЙЛАРИ туркумидан

abdulaziz mahmudov(Абдулазиз Махмудовнинг 60 йиллигига)

Мухолифатчилар орасида алмаштириш кийин булган, беназир иккита зот бор: булардан бири етук режиссёр, оператор, истеъдодли кинодраматург Абдулазиз Махмуд булса, иккинчиси буюк сиёсий кушикчи ва шоир Дадахон Хасандир.
Дадахон ака бир сухбатимизда: «Абдулазизнинг мухолифат сафларида бўлиб қилган ишини на бир шоир, на бир журналист, на бир зиёли қила олади. Унинг киноларида поэзия ҳам, проза ҳам, драма ҳам бор», деган эди.

Ҳозирда 60 ёшни қоралаган (1950 йил, декабрида туғилган) Абдулазиз Маҳмуд Ўзбек ҳужжатли киносининг дарғаларидан бири Малик Қаюмовнинг шогирдидир. У ўз устозидан фарқли равишда ҳаётининг кўп қисмини норасмий ташкилотларнинг фаолиятини лентага туширишга бағишлади. Зеро, унинг қонида мавжуд тузимга нафрат бор эди. read more

Дадахон Ҳасан – ягона сиёсий қўшиқчи

dadaxon-hasan1Ботир Норбой, Филология фанлари доктори.

1985-86 йиллардан бошлаб Ўзбекистонни ўша пайтда бошқараётган мафкурачиларнинг адабий-маърифий сиёсатига, бадиий асарларни атеистларча цензура қилишларига, истеъдодли адибларни компартиявий руҳда танқид қилинишига, айрим маънавиятсиз қаламкашларнинг ношаръий қилмишларига қарши уюшиб маънавий кураш бошладик: норозилигимизни йиғинларда, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг қурултойларида кескин шаклда билдирдик, жамоа бўлиб мурожаатномалар ёздик…

Республиканинг ўша пайтдаги мафкурачилари ҳам ёш бадиий зиёлиларга қарши яширин жанг эълон қилишди: чиқаётган китобларимизни тўхтатиб қўйиш, ишдан бўшатиш билан биздан ўч олишга ҳаракат қилишар, орқамиздан Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) ходимлари тинимсиз таъқиб этарди. Кўп ўтмай, ёзувчилар уюшмаси қошида ”Оролни асраш қўмитаси” тузилиб, экология, болалар ўлими, пахта монокультураси бўйича митингнамо мажлислар бўлиб ўта бошлади, бадиий зиёлилар, олимлардан аксарияти бу хил мажлисларда қатнашиб, кескин чиқишлар қилишди. read more

“…Оловлар ичидан ўтгандай бўлдим…”

Архивда турган суҳбат…

botirn(Публицист Бердиёр Жума ва ёш журналист Маҳкамбек Тожиев билан 2007 йили ўтказилган суҳбат)

Бердиёр Жума:- Олтмишга кириш қанақа бўларкан?

Ботир Норбой:- Олтмишга кирганимга ўзим ҳам унчалик ишонмайман. Худога шукур гавдам тик, қон босим деган балони ҳисобга олмаганда, соғлиғим ҳам ёмон эмас. Аммо вақт деган нарса жудаям учқур экан. Кечагина онам читдан тикиб берган халтага китоб-дафтаримни солиб мактабга борувдим. 1966 йили Тошкент университетнинг филология факультетига киргандим…Бугун мана, кўриб турибсиз…Сочларда оқ, манглайда ажин…деганларидай.

Бердиёр Жума:- Босиб ўтган умр йўлингизга қарасангиз қандай туйғуларни бошдан кечирасиз?

Б. Норбой:- Ҳаёт чор-атрофда олов ёқиб қўйгану, мен шу оловлар ичидан ўтиб келаётгандайман. Фақат бу олов гоҳ ҳаддан ташқари совуқ- музлатадиган даржада, гоҳ ўта иссиқ, куйдирадиган даражада… read more

Бу қандай бедодлик!

Яқин тарих сабоқлари

botir norboyЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ ОДИЛ ЁҚУБОВГА

(1991 йили ёзилган хат)

Ҳурматли Одил ака!

Ҳозирги кунда 37 йилларда ўлдирилганлар, 46-50 йилларда қамалганлар ҳақида кўз ёши тўкиб мақолалар ёзиш урф бўлиб қолди. Албатта, бу ҳам савоб иш. Бу ишни ҳам қилиш лозим. Аммо бу ишни ўша пайтда, Қодирийлар, Чўлпону Усмонлар қамалган пайтда қилинса… балки улар тирик қолиши мумкин эди…

Айтайлик, ҳозир худди шу 37- йил ёки 1946 – 50- йиллар қурбонларига ўхшаб қамалганлар йўқми?

Мен улардан учтасини биламан. Бири – Ўзбекистон халқ депутати Шовриқ Рўзимуродов. У Бирлик халқ ҳаракатининг Яккабоғдаги сардори. Виждонли, имонли, чўрткесар ва ҳақиқатпараст йигит. Ўшдан олиб келинган ҳужжатли кинони биргаликда кўрганимизда ёш боладай бўзлаганини кўрганман. Эртасига сессияда чиқиб депутатларга “Ўш фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўринглар”, деб таклиф қилганию, депутатларнинг мум тишлаб ўтиргани ҳам ёдимда. read more

Учинчи жавоб

апЖАMШИДАХОН КАБИЛАРНИНГ ЮЗСИЗЛИГИ ВА АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ СИНГАРИЛАРНИНГ ФОЛБИНЛИГИ МУХОЛИФАТНИНГ ЯНАДА КУЧСИЗЛАНИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ?

Ўзбекча истиҳола ҳамда умумий душманларимизнинг бир-бировимизни тинимсиз танқид қилаётганимизни кўриб устимиздан кулиши мумкинлигини ўйлаб А.П.га берган аввалги иккита жавобимда ҳозир ёзаётган гапларимни айтмагандим. Бундан ҳам аввалроқ:баҳслашганда босиқроқ бўлайлик, фикрларимизни далиллаб сўзлайлик, бир-биримизни ҳақорат қилмайлик, деб кўп ёзганман. Ҳатто “Янги дунё” сайтининг мутасаддиси Юсуф Расулга:“А.П.ни ҳадеб,эшак,ҳўкиз деб ёзиб калакка қилаверманглар”,деб  илтимос қилгандим. Жамшид-хон тахаллуси билан ёзилган мақолани ўқиб, Юсуф Расул,шу жумладан, замондошчилардан айримлари ҳам тўғри иш қилаётган экан, бу хил ўзини билмаганларга ўзларини танитиб қўйиш керак экан, деган фикрга келдим. А.П.нинг “иш услуби”ни билганим учун айтай:у, энди,ўзи қолиб  Жамшид-хонларга мақола ёздира бошлабди. Аслида Жамшидхон эмас,Жамшидахон!  Жамшидахон  деяётганимнинг учта сабаби бор:биринчидан Жамшидахон ўз юзини яширгани учун мен унинг тахаллусига муаннаслик (арабча Женск. Род дегани) мақомини бердим. read more

Кўзгуга тупиринг…

indexИккинчи жавоб

“Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши,
Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши…”

Алишер Навоий.


“БУЮК ДАҲО”, “МОҲИР ЖУРНАЛИСТ ВА ТЕРАПЕВТ” АБДУРАҲИМ ПЎЛАТНИНГ ЯНГИ ҲАҚОРАТЛАРИГА ЯНГИ ЖАВОБ…

Мен Қозоғистоннинг чўли биёбонларида, турли овулларида мардикорлар ҳаёти билан танишиб, уларга газета тарқатиб юраман. Шаҳардан чет жойларда юрганим учун “Белайн KZ юзби”да интернетга кириб тураман. Компьютер Белайн антеннаси чиқса яхши, чиқмаган кезлари чалароқ ишлайди. Худо раҳмат қилгур бирдамликчи Акромхўжа Муҳиддинов ҳақидаги таъзияномам сайтда чиқдимикин, деб ГУГЛга икки исмни ёзиб “найти”ни босдим. Компьютерда Абдураҳим Пўлат ва харомий деган ёзув чиқиб қолди. Сўнг ўз исмимга ҳам кўзим тушди. “Ҳа, компьютери ёки калласи яхши ишламай қолган кимдир Хоразмий, деб ёзмоқчи бўлгану, “з” босилмай қолган бўлса керак, ёзганларим остига Ботир Норбой – Хоразмий деб қўйсам ҳам бўларкан, деб ўйладим. read more

Абдураҳим Пўлатга биринчи жавоб хати

abdurahim polatҲУРМАТЛИ ДЎСТЛАР!

Сизга маълумки, Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номида иккита газета таъсис этилди.

Газеталар асосан Туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаётини ёритишга мўлжалланган.
Аммо бу газеталар мазмун мундарижаси янада яхши бўлиши учун Сизларнинг ҳам кўмагингиз керак.
Бинобарин, ушбу нашримиз билан ҳамкорлик қилишингизни, туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаёти ва бошқа қизиқарли мавзулардаги шеърлар, мақолалар, ҳикояларингиз, ҳажвияларингиз бўлса oqqala@gmail.com ва s_baydullaev@mail.ru электрон адресларига юборишингизни илтимос қиламиз.
Камоли эҳтиром ила Сейитбой Байдуллаев, Ботир Норбой.

…Биз “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” газеталари таъсисчилари ўттиздан ортиқ ёзувчи ва шоирларга, сиёсатчиларга шундай мурожаатнома ёзгандик.“Ҳурматли дўстлар! Сизга маълумки, Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номида иккита газета таъсис этилди. read more

ББС меҳмони – адабиётшунос олим Ботир Норбой

botir norboyБотир Норбой – Ўзбек мухолифати 1980 йилларда норасмий ҳаракат сифатида фаолиятини бошлашидан олдин ҳам ўзининг мухолиф қарашларини расмий доираларда изҳор этиб бошлаган зиёли.
У 1947 йилда Хива шаҳрида туғилган.
1971 йилда Ўзбекистон Миллий университети(собиқ Тошкент Давлат университети)нинг филология факултетини тугатган ва Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида фаолият юритган.
Михаил Горбачёвнинг қайта қуриш, ошкоралик сиёсатидан руҳланган зиёлилар қаторида Ботир Норбой ҳам 1930 йилларда қатағон қилинган истеъдодли ўзбек ижодкорлари Чўлпон ва Фитратнинг асарларини нашр этиш керак, деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон коммунистик фирқаси раҳбариятининг мафкура сиёсатини минбарларда ошкора танқид қилади.
Тошкентда ташкил этилган ”Оролни асраш қўмитаси”нинг фаоли сифатида Орол денгизининг қуриб бораётгани оқибатлари ва Оролни қутқариб қолиш зарурлиги ҳақида жамоатчиликни огоҳ этиш ҳаракатларида фаол иштирок этади.
”Москвадаги Сув вазирлигида махсус мажлис ташкил этиб, сизлар Оролни қуритдингиз, деб СССР вазирларига дўқ-пўписа ҳам қилганмиз”, деб эслайди Ботир Норбой. read more

Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?

botir norboy(иккинчи мақола)

“Кимки миллатчиликка чақирса, биздан эмас. Кимки миллатчилик устида урушса, биздан эмас. Кимки, миллатчилик устида ўлса биздан эмас”.
(Имом Абу Довуд Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис)

Собиқ СССР ва мустақиллик йилларида Марказий Осиёда бўлиб ўтган фожиаларнинг баъзи сабаблари ва уларнинг айрим ечимлари

Тарихий сабаблар…

Буюк туркий-ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпон 20 йиллардаёқ, тарихни “кўзимнинг нурини аямай ўқидим”, деб ёзган ва тарихимизда қонли даврлар кўп бўлганини таъкидлаган. Ҳақиқатан ҳам, узоқдаги ташқи душманларни қўйиб турайлик, бир-бирига қўшни бўлиб турган туркий ва эроний халқларнинг ҳукмдорлари, ҳатто Хива, Қўқон хонликлари, Бухоро амирлиги ўртасида ҳам катта кичик уришлар бўлиб турган… Асосан туркийлар бошқарган бу уч хонлик бир-бири билан келишаолган эмас. Шу туфайли ҳам Чор Россияси уларни бирма бир ҳалокатга учратиб босиб олган. Бир-бири билан келишаолмаган миллат чет душманларга қул бўлиши осон. read more

Марказий Осиё туркийларига нима бўлган?

uzbek(биринчи мақола)


(А. Маҳмудовнинг қатор фильмларини кўриб, “Ўтмиш ва келажак орасида” киносценарийсини ўқигандан кейинги ўйлар)

Қондошлик ва қардошлик…

Кейинги 20-25 йил ичида Маказий Осиё минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан тортиб, мухолифат ва ҳукумат орасидагина эмас мухолифатчиларнинг орасидаги ўзаро низоларни кўриб, ва ниҳоят Абдулазиз Маҳмуднинг қатор киноларини, хусусан, «Ўтмиш ва келажак оралиғида» ҳужжатли фильмнинг адабий нусхасини ўқиб, тушуниб етгач, менда: ОДАМЗОД (шу жумладан, Турон туркийлари) ҲАЛИ БЕРИ ОДАМ БЎЛМАС ЭКАН, деган хулоса пайдо бўлди. Чунки аксарият халқлар, айниқса, Марказий Осиё туркийлари қондошлик қонунларинигина чала ярим тушуниб етишган, қардошлик ва инсонийлик қонунларини умуман билмайдилар, тушунмайдилар, ҳали бери англаб етмайдилар. read more

“Ажаб,бизнинг Туркистон,доим ер билан яксон…”

botir norboy(Биринчи мақола)

Халқимиз аҳолисининг аксарияти демократик жамиятда яшаб кўрмаган бўлсада,Инсон бўлганлигимиз учун,Инсонийликни улуғлаган,халқпарвар жамиятни орзу қилган ойдинларимиз,шоир ва ёзувчиларимиз тарихда ҳам оз бўлмаган. Халқнинг орзу умидларини куйлашга масъул бўлган адабиёт,хусусан,шеъриятда озми кўпми демократик қадриятларни куйлаш,уларни тарғиб этиш тамойили бор…

Демократик тамойилларга интилиш,Инсоний қадриятларни куйлаш қадим даврлардан,хусусан,Аҳмад Яссавий,Лутфий,Отойи ва Навоийлардан бошланган бўлса-да,унинг  Туркистонда нисбатан кенг қулоч ёйиши ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига тўғри келади. Чунки,бу даврга келиб,Туркистон ҳудудлари Россия томонидан босиб олинган,зулм ва истибдод кучайган ва айни замонда,Ғарбга хос цивилизация (телеграф,радио,газета) Туркистонга ҳам кириб кела бошлаган эди… read more

Қалб амрига бўйсунган шоир

(Абдулҳамид Чўлпон ва унинг издошлари)

Иккинчи мcholponақола

Биз “Туркистон тонги”да босилган биринчи мақоламиз (“Шеърият бонг урганда…”)да ХХ асрнинг бошларидаги жараёнлар, хусусан, Аваз ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний каби шоирлар ижодида ҳаёт ҳақиқати қай даражада акс этгани тўғрисида қалам сурган эдик. 20 йиллардан кейин ҳаёт таомиллари ҳам, кишилар руҳияти ва бинобарин ижодкорлар ижодида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Бошқа партияларга йўл бермай бир партиялик тизимни ўрната бошлаган В. Лениннинг ўзи ва собиқ сафдошлари, келажакда социализм қуришга халақит бериши мумкин бўлган Колчак ва Деникинлар бошқарган армияларнигина эмас, зиёлиларга ҳам турли ҳужумлар уюштиришди. Масалан, Шўро ҳукумати қурилгандан кейинги сиёсий мажлислардан бирида жазо отрядини бошида турган Ф. Дзержинский ҳайъатда ўтирган В. Ленинга бир рўйхат топширади. Бу рўйхатда жуда кўплаб рус зиёлиларнинг исм-фамилиялари ёзилган эди. Ленин ўзи таниган ва афтидан бўлғиси душманлар деб билган юзлаб одамларнинг фамилиялари қошига + (хоч ) белгисини қўйиб чиқади. read more